locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Эланганинг трансферидан фойда олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» Эланганинг трансферидан фойда олди
Фото: Getty Images

“Ноттингем Форест” вингери Энтони Эланга “Ньюкасл”га ўтди.

The Telegraph хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” клуби швециялик футболчининг сотувидан 6 миллион евро ишлаб олди.

Манбага кўра, “қизил иблислар” ушбу суммани Эланга 2023 йилда “Манчестер Юнайтед”дан “Ноттингем Форест”га ўтганда келишувга киритилган банд туфайли олади.

Эланга 2015 йилдан 2023 йилгача манкуниянликлар тизимида бўлиб келган. “Манчестер Юнайтед” асосий жамоаси сафида у барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг