locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Доннаруммага қизиқиш билдиргани йўқ

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» Доннаруммага қизиқиш билдиргани йўқ
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” клуби “ПСЖ” дарвозабони Жанлуиджи Доннаруммага қизиқиш билдирмаяпти. Бу ҳақда Give Me Sport хабар берди.

Манбага кўра, “қизил иблислар” италиялик киперни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги айтилганди. Кейинчалик маълум бўлишича, “МЮ” бошқа посбон билан музокара ўтказмоқда.

Жанлуижига фақат “Манчестер Сити” ва “Бавария” қизиқиш билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумма 2021 йилдан буён “ПСЖ” сафида ўйнаб келмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 161 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг 56 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг