\"Манчестер Юнайтед\" Чуаменини трансфер қилишни режалаштирмоқда
"Манчестер Юнайтед" Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Орельен Чуаменини ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадлардан бири сифатида кўрмоқда.
BBC Sport хабарига кўра, манкуниянликлар франциялик футболчини жамоанинг таянч ярим ҳимоясини кучайтириш учун идеал номзод деб ҳисобламоқда. Клуб ҳозирча расмий таклиф билан чиқмаган бўлса-да, футболчининг трансфери бўйича вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, агар "Реал" янги трансферлар учун маблағ йиғишга қарор қилса, Чуамени тахминан 70 миллион фунт эвазига қўйиб юборилиши мумкин. Бироқ мадридликлар ҳозирча футболчини сотиш бўйича якуний қарор қабул қилмаган.
"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар давомида марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни устувор вазифа деб билади ва Чуамени ушбу рўйхатдаги энг асосий номлардан бири бўлиб қолмоқда.