«Манчестер Юнайтед» Бруну Гимараэшни Каземиронинг ўринбосари сифатида кўрмоқда
«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнаси олдидан «Ньюкасл» ва Бразилия терма жамоаси яримҳимоячиси Бруну Гимараэшга қизиқиш билдираётгани хабар қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти бразилиялик футболчини узоқ муддатли истиқболда Каземиронинг ўрнини босиши мумкин бўлган муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, эҳтимолий келишув суммаси тахминан 80 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Ҳозирча клублар ўртасида расмий келишувга эришилмаган — музокаралар давом этмоқда.
Жорий мавсумда Гимараэш барча турнирлар доирасида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг «қарғалар» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.