“Манчестер Юнайтед” Бруну Фернандешни қанчага сотиши мумкинлиги маълум бўлди
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш келаси трансфер ойларидан бирида клубни тарк этиши мумкин. The Daily Briefing маълумотига кўра, “қизил иблислар” 32 ёшли футболчи учун 50–60 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Шу билан бирга, ҳозирча Фернандеш ҳам, “Манчестер Юнайтед” ҳам ҳамкорликни якунлашга шошилмаяпти. Бош мураббий Майкл Каррик португалиялик футболчини жамоада олиб қолишни истамоқда, Фернандешнинг ўзи ҳам клубнинг янги лойиҳасига ишонмоқда. Унинг ҳолатини “Галатасарой”, “Ювентус”, “Милан” ва “Атлетико Мадрид” каби клублар кузатиб бормоқда.
Фернандеш 2026/27-йилги мавсумда ҳам “Манчестер Юнайтед”нинг асосий футболчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Euro-Football келтирган маълумотга кўра, португалиялик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 7 та учрашувда 4 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун, Бруну Фернандешнинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2027-йил ёзигача мўлжалланган. Клубда келишувни яна бир йилга — 2028-йилгача узайтириш имконияти мавжуд.