locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Манчестер Юнайтед\" Бруну Фернандеш учун нарх белгилади

Хабарларга кўра, манчестерликлар 31 ёшли португалиялик ярим ҳимоячини фақат 100 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандешга қизиқиш билдирган "Галатасарой" футболчининг трансфери учун қанча тўлаши кераклигини белгилаб қўйди.

Хабарларга кўра, манчестерликлар 31 ёшли португалиялик ярим ҳимоячини фақат 100 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Клуб Бруну Фернандешни жамоанинг асосий футболчиларидан бири деб ҳисобламоқда ва уни арзон нархда сотишни режалаштирмаяпти.

Туркия гранди футболчининг трансфер имкониятларини ўрганмоқда, бироқ ҳозирча расмий таклиф юбормаган. "Галатасарой" учун бундай трансферни амалга ошириш молиявий жиҳатдан осон бўлмаслиги таъкидланмоқда.

Бруну Фернандешнинг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси давом этмоқда ва клуб раҳбарияти уни янги мавсумда ҳам жамоа етакчиларидан бири сифатида кўрмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг