\"Манчестер Юнайтед\" бош мураббийи Рубен Аморим клубдаги фаолиятини давом эттириш ниятида
"МЮ" кейинги ўйинини 27 сентябр куни "Брентфорд" меҳмони сифатида ўтказади.
Photo: gettyimages
Португалиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, у ҳозирги лавозимида бир йилдан кейин ҳам давом этишни режалаштирмоқда.
"Мен 12 ойдан сўнг ҳам "Манчестер Юнайтед" мураббийи бўлиб қолишни мўлжаллаяпман," – деди Аморим Sky Sports билан суҳбатда.
Таъкидлаш жоизки, Рубен Аморим тез-тез танқидларга дуч келмоқда, чунки жамоанинг натижалари кутилганидек эмас. "Қизил иблислар" ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Шанба куни манкунианликлар ўз майдонида "Челси"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
"МЮ" кейинги ўйинини 27 сентябр куни "Брентфорд" меҳмони сифатида ўтказади.
Иброҳим Жалолов
Редактор