locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Бенжамин Шешкони сотмасликка қарор қилди

Таъкидланишича, Майкл Керрик футболчига тўлиқ ишонади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Бенжамин Шешкони жамоада сақлаб қолишга қарор қилди. Англия клуби раҳбарияти 23 ёшли словениялик форвардни сотиш бўйича таклифларни кўриб чиқишдан бош тортди, деб хабар беради TEAMtalk.

Футболчига Испаниянинг «Барселона» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари қизиқиш билдирган эди. Бироқ манкуниянликлар келажакда жамоани айнан ушбу ўйинчи атрофида қуришни режалаштирган ҳолда қатъий позицияни эгаллашди.

Таъкидланишича, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Керрик Шешкога тўлиқ ишонч билдирмоқда ва уни «Олд Траффорд»даги узоқ муддатли лойиҳанинг асосий қисми деб билади. Клуб ҳужумчининг сотилишини бутунлай истисно қилди ва потенциал харидорлар билан ҳеч қандай музокара олиб бормайди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг