locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» «Барселона»нинг Рэшфорд борасидаги таклифини рад этади

Аввалроқ каталонияликлар 28 ёшли ҳужумчининг ижарасини яна бир мавсумга узайтирмоқчи эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг ижарасини яна бир мавсумга узайтириш борасидаги «Барселона» таклифини рад этишга қарор қилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ Daily Mail нашри «кўк-анорранглилар» 26 миллион фунт стерлинг (30 миллион евро) миқдоридаги тўлиқ тўловни амалга оширмаслик учун инглиз футболчисини яна бир йилга ижарага олишни кўзлаётгани ҳақида хабар берган эди.

Бироқ Mirror’нинг янги маълумотларига кўра, «қизил иблислар» каталонияликлар олдига қатъий талаб қўйган: «Барселона» ё белгиланган 26 миллион фунтни тўлаши, ёки июн ойида Рэшфордни Манчестерга қайтариши лозим.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 28 ёшли ҳужумчини 2025 йилнинг ёзида ижарага олган эди. Жорий мавсумда Рэшфорд барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 13 та самарали узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 40 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг