“Манчестер Юнайтед” автоголлар бўйича APL рекордини янгилади
“Манчестер Юнайтед” кейинги турда сафарда “Эвертон”га қарши майдонга тушади.
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасининг 2-турида “Ипсвич”ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлардан бири “Ипсвич” ҳимоячиси Жейкоб Гривзнинг ўз дарвозасига киритган тўпи сифатида қайд этилди.
Бу “Манчестер Юнайтед” фойдасига APL тарихида қайд этилган 80-автогол бўлди. Шу тариқа, манкунианликлар ушбу кўрсаткич бўйича “Ливерпуль”ни ортда қолдириб, лига тарихида биринчи ўринга чиқди. “Ливерпуль” фойдасига ҳозиргача 79 та автогол қайд этилган.
“Ипсвич” футболчисининг автоголи иккинчи бўлим бошида юз берди. Эпизодда Харри Магуайрнинг зарбаси Гривзга тегиб, дарвозадан жой олди. VAR вазиятни текширди ва голни ўз кучида қолдирди.
Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” кейинги турда сафарда “Эвертон”га қарши майдонга тушади.
Насрулло Каримов
Журналист