locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Аморим ўрнига икки номзод топиб қўйди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» Аморим ўрнига икки номзод топиб қўйди
Фото: Getty Images

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Рубен Аморим истеъфога чиқарилса унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини тузишди. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, "қизил иблислар"нинг расмий шорт-листида икки ном бор — "Кристал Пелас"ни бошқараётган Оливер Гласнер ва "Борнмут"ни бошқараётган Андони Ираола.

Қайд этилишича, ҳозирда Гласнернинг номзоди директорлар кенгаши томонидан энг кўп муҳокама қилинмоқда. Австриялик мутахассис "Манчестер Юнайтед"га ишга жойлашиш имкониятига эга бўлишидан хурсанд бўлади.

Шунингдек, манкунианликлар Англия терма жамоасининг собиқ мураббийи Гарет Саутгейтга қизиқиш билдирмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг