locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» 60 миллион евро эвазига ярим ҳимоячини сотиб олиши мумкин

Футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврога тенг.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» 60 миллион евро эвазига ярим ҳимоячини сотиб олиши мумкин
ФОТО: Getty images

Германиянинг «Кёльн» жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Саид Эль-Мала Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин, деб хабар беради Bild.

19 ёшли вингерга «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Журналистлар маълумотларига кўра, немис клуби ўз футболчисини 60 миллион евро деб баҳолаган.

Келишув ёзги трансфер ойнасида расмийлаштирилиши мумкин. Эль-Мала «кўзлар» билан 2030 йилнинг ўрталаригача шартнома тузган.

Футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврога тенг. Жорий мавсумда вингер 16 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол ва 3 та голли пас муаллифи бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг