«Манчестер Юнайтед» 18 ёшли Томпсонни ўз сафига қўшиб олди
Трансфернинг умумий қиймати тахминан 9,4 миллион еврони ташкил этган.
Фото: Manchester United
«Манчестер Юнайтед» Англия ёшлар терма жамоасининг 18 ёшли вингери Тайнен Томпсон билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Ёш футболчи «Тоттенхэм» академиясидан «қизил иблислар» сафига кўчиб ўтди.
Томпсон ўтган мавсумда «Тоттенхэм»нинг 18 ва 21 ёшгача бўлган жамоалари сафида жами 13 та гол уриб, 6 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у ёшлар лигасида еттита учрашувда 7 та гол муаллифи бўлиб, ўзининг юқори салоҳиятини намоён этди.
Ушбу натижалар эвазига Томпсон «Тоттенхэм» асосий жамоаси машғулотлари ва ўйинларига ҳам жалб этилган эди.
Журналист Сэм Табюто маълумотига кўра, трансфернинг умумий қиймати тахминан 9,4 миллион еврони ташкил этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист