locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити»нинг янги футболчиси 10-рақам остида тўп тепади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити»нинг янги футболчиси 10-рақам остида тўп тепади
Фото: Getty Images

"Манчестер Сити" вингери Райан Шерки 2025/26 йилги мавсумда 10-рақамда ҳаракат қилади.

Франциялик футболчи Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан "Лион"дан келиб қўшилган бўлиб, 5 йиллик шартнома имзолади.

Шерки АҚШдаги турнирда 29-рақамни кийганди. 10-рақамли футболка Жек Грилиш "Эвертон"га ижарага берилганидан кейин бўшади.

Бир неча кун олдин 29 ёшли Жек “ирислар”га йўл олганди.

Эслатиб ўтамиз, Шерки "Лион"да 18-рақамда ҳаракат қилган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг