locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити”нинг тақдири 2027 йил бошида ҳал бўлиши кутилмоқда

Клуб мустақил комиссиянинг айбловларни асосли деб топган қарорига рози бўлмай, апелляция берган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англиянинг “Манчестер Сити” клубига нисбатан молиявий қоидабузарликлар бўйича очилган шов-шувли иш юзасидан якуний қарор 2027 йил бошида эълон қилиниши кутилмоқда. Клуб мустақил комиссиянинг айбловларни асосли деб топган қарорига рози бўлмай, апелляция берган. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Англия мустақил футбол регулятори раҳбари Дэвид Коган апелляция жараёни 2027 йилнинг январь ойида якунланиши мумкинлигини билдирган. “Манчестер Сити” 1 октябрь куни мустақил комиссия қарори устидан расман шикоят қилган. Англия Премьер-лигаси эса ушбу иш бўйича барча суд жараёнлари жорий мавсум якунига қадар тугатилишини истамоқда.

Агар “Манчестер Сити” апелляция жараёнида ютқазса, клубга нисбатан жиддий спорт санкциялари қўлланилиши мумкин. Улар орасида турнир жадвалидан очколарни олиб ташлаш, қўлга киритилган чемпионлик унвонларидан маҳрум қилиш ва ҳатто Премьер-лигадан четлатиш каби жазолар ҳам бор. Бироқ ҳозирча якуний жазо тури ва унинг миқдори белгиланмаган.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” 2009–2018 йиллар оралиғида Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини 115 марта бузганликда айбланган. Айбловлар асосан ҳомийлик даромадларини нотўғри кўрсатиш, молиявий маълумотларни яшириш ҳамда лига текширувлари билан боғлиқ. Клуб эса айбловларни рад этиб келмоқда. Мустақил комиссия томонидан чиқарилган дастлабки қарор апелляция жараёни якунланмагунча якуний ҳисобланмайди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг