«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси Польша клуби билан шартнома имзолади
31 ёшли футболчи 2018 йилги Жаҳон чемпионатида Франция миллий жамоаси билан бош совринни қўлга киритган.
Фото: Погонь
Франция миллий жамоаси ва “Манчестер Сити”нинг собиқ ҳимоячиси Бенжамин Менди Польшанинг “Погон” клуби билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда ТВR хабар бермоқда.
Манбага кўра, ушбу хабарни клуб президенти Алекс Хадитаги ижтимоий тармоқларда тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида Менди бир неча аёлларга нисбатан жинсий зўравонликда айбланиб, “Манчестер Сити”нинг машғулотларидан четлатилганди.
Шунингдек, Менди бир муддат ҳибсда ҳам ўтирган. 2023 йилнинг ёзида эса ундан барча айбловлар олиб ташланган.
Маълумот учун, 31 ёшли футболчи 2018 йилги Жаҳон чемпионатида Франция миллий жамоаси билан бош совринни қўлга киритган. Шунингдек, у тўрт карра Англия чемпиони ва бир карра Франция чемпиони ҳисобланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист