locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити»нинг икки дарвозабони қишда жамоани тарк этмоқчи

Бу ҳақда Sports Male нашри хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити»нинг икки дарвозабони қишда жамоани тарк этмоқчи
ФОТО: Getty images

“Манчестер Сити” жамоасининг икки дарвозабони Жеймс Траффорд ва Штефан Ортега қишки трансфер ойнасида “Манчестер Сити”ни тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sports Male нашри хабар берди.

23 ёшли Жеймс Траффорд ёзги трансфер ойнасида 27 миллион фунт эвазига “Бёрнли”дан “Манчестер Сити” сафига қўшилган эди.

Эдерсон клубни тарк этганидан сўнг, Траффорд жамоанинг асосий дарвозабони бўлиши кутилганди. Бироқ Жанлуижи Доннарумма ПСЖдан келиши билан вазият ўзгарди ва италиялик дарвозабон барча Премьер-лига ўйинларида майдонга тушишни бошлади.

Шунингдек, “Манчестер Сити”нинг 34 ёшли дарвозабони Штефан Ортега ҳам кетиш ҳақида ўйламоқда. Ортега жорий мавсумда ҳали бирорта учрашувда майдонга тушгани йўқ.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг