locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити»нинг 4 нафар футболчиси «Бёрнли»га қарши ўйнамайди

Учрашув 27 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити»нинг 4 нафар футболчиси «Бёрнли»га қарши ўйнамайди
ФОТО: Getty images

"Манчестер Сити" эртага "Бёрнли"ни ўз майдонида қабул қилади.

"Шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола эртага майдонга тушмайдиган футболчиларни айтди.

"Холанд тайёр. Аит-Нури, Шерки, Мармуш ва Ҳусанов - тайёр эмас. Ковачичда ўйнаш имконияти бор. Унинг қайтиши бизга катта ёрдам беради. У операция туфайли узоқ вақт ўйнамади. Шунга қарамай, тайёргарлик кўряпти", - деди Гвардиола журналистларга.

"Манчестер Сити" - "Бёрнли" учрашуви 27 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг