locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити»ни икки нафар футболчи тарк этиши мумкин

Бу футболчилар бош мураббийнинг режаларидан ўрин олмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити»ни икки нафар футболчи тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Манчестер Сити” клуби қишки трансфер вақтида икки нафар футболчи билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда MEN нашри хабар берди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола энди таянч яримҳимоячи Кэлвин Филлипсни келгуси режаларига киритмайди. Клуб муносиб таклиф тушса, футболчини қўйиб юборишга тайёр.

Шунингдек, Оскар Бобб билан ҳам хайрлашиши мумкин. Қайд этилишича, вингер сўнгги пайтларда тез-тез жароҳат олаётгани сабабли жамоа уни ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда, аммо тўлиқ трансфер бўйича таклифлар ҳам инобатга олинади.

Бу мавсум Филлипс Англия лига кубогида бор-йўғи битта ўйинда иштирок этди ва майдонда 7 дақиқа ҳаракат қилди. Бобб эса барча мусобақаларда 15 та ўйин ўтказиб, 1 ассист қайд этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг