locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити»га жазо қўлланилиши мумкин

2023 йилнинг февралида АПЛ «Манчестер Сити»га 2009–2018 йиллар оралиғидаги давр бўйича 115 та айблов қўйганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити»га жазо қўлланилиши мумкин
photo: gettyimages

«Манчестер Сити»га жазо қўлланилиши мумкин

2023 йилнинг февралида АПЛ «Манчестер Сити»га 2009–2018 йиллар оралиғидаги давр бўйича 115 та айблов қўйганди.

Клуб молиявий маълумотларни тақдим этмаслик, футболчилар ва мураббийларга тўланган маблағлар ҳақида нотўғри маълумот бериш, шунингдек, АПЛнинг молиявий қоидаларини бузишда айбланганди.

«Манчестер Сити» эса барча айбловларни рад этиб келган.

Бироқ машҳур журналист ва инсайдер Девид Орнштейннинг хабар беришича, мустақил комиссия клубни 115 та айбловдан 114 таси бўйича айбдор деб топган. Клуб ушбу қарор устидан апелляция бериши кутилмоқда.

«Манчестер Сити»га қандай жазо берилиши ҳали маълум эмас. Клубга жарима солиниши, очколари олиб ташланиши ёки ҳатто Премьер-лигадан четлатилиши мумкинлиги ҳақида турли вариантлар муҳокама қилинмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг