locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити”га қандай жазо чоралари қўлланилиши маълум бўлди

“Шаҳарликлар” 114 та молиявий қоидабузарлик бўйича айбдор деб топилгани ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ якуний жазо ҳали расман эълон қилинмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити”га нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган жазолардан яна бири маълум бўлди. Англия Премьер-лигасининг собиқ юқори лавозимли раҳбарларидан бири клуб 3 йилдан 5 йилгача бўлган муддат давомида ҳар мавсум 20–25 очкодан маҳрум қилиниши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, бундай жазонинг мақсади “Манчестер Сити”ни Премьер-лигадан чиқариб юбормасдан, уни бир неча мавсум давомида турнир жадвалининг ўрта қисмида ушлаб туриш бўлиши мумкин. Натижада клуб Еврокубокларда иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлади ва бу унинг даромадларига ҳам жиддий таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, бу ҳозирча расмий қарор эмас, балки собиқ АПЛ раҳбарининг эҳтимолий санкция ҳақидаги фикри ҳисобланади. “Манчестер Сити” 114 та молиявий қоидабузарлик бўйича айбдор деб топилгани ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ якуний жазо ҳали расман эълон қилинмаган. Клуб эса айбловларни рад этишда давом этмоқда ва қарор устидан шикоят қилишни режалаштирган.

Маълумот учун, “Манчестер Сити”га қўйилган айбловлар асосан 2009–2018-йиллар оралиғидаги молиявий ҳисоботлар, ҳомийлик даромадлари, футболчи ва мураббийларга тўловлар ҳамда Премьер-лига тергови билан ҳамкорлик қилиш масалаларига тааллуқли. Амалдаги қоидалар бўйича клубга жарима, очколарни олиб ташлаш ёки ҳатто лигадан чиқариш каби турли санкциялар қўлланилиши мумкин, аммо ҳозирча аниқ жазо белгиланмаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг