locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” Жанубий Кореяда ишончли ғалабага эришди

Сеулдаги “Seoul World Cup” стадионида ўтган баҳсда барча голлар биринчи бўлимда урилди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” Жанубий Кореяда К-лига юлдузларидан тузилган жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Сеулдаги “Seoul World Cup” стадионида ўтган баҳсда барча голлар биринчи бўлимда урилди. 9-дақиқада Раян Айт-Нури ҳисобни очган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Ким Те Вон мувозанатни тиклади.

Бироқ “шаҳарликлар” тез орада яна устунликни қўлга киритди. 20-дақиқада Теяни Рейндэрс, 23-дақиқада эса Дивин Мубама гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1.

Шу тариқа, “Манчестер Сити” мавсумолди тайёргарлик доирасидаги навбатдаги учрашувини ишончли ғалаба билан якунлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг