locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» юлдузлари клубдан кетиши мумкин

Клуб эҳтимолий жазо устидан апелляция беришни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» юлдузлари клубдан кетиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити»нинг бир қатор етакчи футболчилари клуб атрофидаги ноаниқликлар сабаб жамоадан кетиш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.

Манбага кўра, айрим футболчилар юз бераётган воқеалардан норози ва эҳтимолий санкциялар клубга қандай таъсир қилиши мумкинлигидан тобора кўпроқ хавотирда.

Аввалроқ «Манчестер Сити» 115 та молиявий қоидабузарлик айбловининг 114 таси бўйича айбдор деб топлангани ҳақида хабар берилган эди. Клуб эҳтимолий жазо устидан апелляция беришни режалаштирмоқда. Кўриб чиқилаётган эҳтимолий санкциялар орасида жарима, очколарни олиб ташлаш ва АПЛдан четлатиш ҳам бор.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг