locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” ёзги синовда “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Хусанов асосий таркибда ҳаракат қилди, Рейндерс икки гол урди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Сити” ёзги синовда “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Расм: gettyimages.com

Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми бошланишига бир ҳафтадан кам вақт қолган бир пайтда, “Манчестер Сити” ёзги тайёргарлик доирасида ягона ўртоқлик учрашувини ўтказди. Италияда ташкил этилган баҳсда Хосеп Гвардиола шогирдлари “Палермо” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Галлдорлар сафида Эрлинг Ҳоланд битта, Тижани Рейндерс эса икки марта гол киритди.

Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Хусанов беллашувни асосий таркибда бошлаб, биринчи таймда фаол ҳаракат қилди. Таҳлилчилар унинг жисмоний тайёргарлиги ва курашчанлиги юқори эканини таъкидлашди.

Эътиборли жиҳат шундаки, Рейндерс иккинчи таймда майдонга тушган бўлса-да, икки бор тўп киритишга улгурди ва жамоанинг янги мавсумдаги асосий кучларидан бирига айланиши кутилмоқда.

“Сити” энди янги мавсумдаги илк учрашувини 16 август куни меҳмонда “Вулверхэмптон”га қарши ўтказади. Мухлислар эса Гвардиола жамоасидан яна юқори натижалар кутишмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг