locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси “Ньюкасл”га ўтишга яқин

Трансфер суммаcи бонусларни ҳисобга олмаганда 50 миллион фунт атрофида бўлиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Николас Гонсалес фаолиятини “Ньюкасл”да давом эттириши мумкин. Клублар аргентиналик футболчининг трансфери бўйича музокараларни фаол давом эттирмоқда.

Манбаларга кўра, “Ньюкасл” 24 ёшли футболчини сотиб олиш бўйича “Манчестер Сити” билан келишувга эришишга яқин. Трансфер суммаcи бонусларни ҳисобга олмаганда 50 миллион фунт атрофида бўлиши мумкин.

Гонсалес 2025 йил январда “Порту”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган. У жамоа сафида 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

Маълумот учун, Гонсалеснинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. “Ньюкасл” футболчини таркибдаги марказий ярим ҳимоя позициясини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг