“Манчестер Сити” янги учинчи формада: кулранг асос, неон акцентлар ва ўзбек мухлислари учун қувонч
“Манчестер Сити” ва Puma 2025/26 йилги мавсум учун учинчи форма тўпламини тақдим этди. Концепт Манчестернинг об-ҳавосидан илҳомланган: кулранг база, ёмғир томчиларига ўхшаш текстура, чақмоқ каби неон-яшил деталлар ва кўкракдаги “Etihad Airways” логотипи дизайнга динамика қўшган. Неон “инсерт”лар ва яшил-гавҳар тусдаги эмблема ҳам асосий акцентлардан бири бўлди.
Тақдимотда жамоа футболчилари янги либосда намоён бўлди, улар орасида ўзбек мухлислари учун эътиборда турган Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор. Шунингдек, Райан Шерки янги мавсумда 10-рақам остида ўйнайди.
Футболканинг пастел-кулранг фонидаги томчи-принт Манчестер ёғингарчилигини эслатади. Учинчи тўплам асосан сафар баҳслари ва халқаро учрашувларда ишлатилади.