«Манчестер Сити» Винисиус Жуниор учун асосий даъвогар
Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилади.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Сити» Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорни келаси ёзда олиб кетиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бразилиялик футболчи янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, шу боис унинг сотилиши эҳтимоли ошган.
Жорий мавсумда Винисиус барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушди, 21 та гол урди ва 14 та ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилади ва бозор қиймати 150 млн еврони ташкил этади..
«Реал» футболчини ушлаб қолишни хоҳласа-да, икки тараф ҳам келишмовчиликка йўл қўйса, Винисиус учун Европа клублари курашга киради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист