«Манчестер Сити» Винисиус учун даъвогар
Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи фаолиятини “Манчестер Сити” сафида давом эттириши эҳтимолдан холи эмас. Агар ўйинчи “қаймоқранглилар” билан шартномани узайтиришдан бош тортса, “шаҳарликлар” уни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат бошлайди.
Жорий мавсумда Винисиус “Реал” таркибида 50 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист