locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Вальверде учун 90 миллион евро таклиф қилишга тайёр

27 ёшли футболчи «шаҳарликлар»нинг асосий трансфер мақсадига айланган.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси яримҳимоячиси ва сардори Федерико Вальвердега расмий таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда инсайдер журналист Экрем Конур маълум қилди.

Манба берган хабарга кўра, 27 ёшли футболчи «шаҳарликлар»нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланган ва инглиз клуби ушбу трансфер учун тахминан 90 миллион евро сармоя киритишга тайёр.

Ортида қолган мавсумда Вальверде барча мусобақаларда жами 49 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг мадридликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, уругвайлик яримҳимоячининг айни пайтдаги бозор қиймати 120 миллион еврони ташкил қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг