locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» ва «Ланс» футболчилари Абдуқодир Ҳусановни тўйи билан табриклади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» ва «Ланс» футболчилари Абдуқодир Ҳусановни тўйи билан табриклади
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг тўй маросими сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Айниқса, унинг жамоадошларидан келган табриклар катта қизиқиш уйғотди.

Жумладан, инглиз клуби юлдузи Жек Грилиш махсус видео йўллаб, ўзининг тилакларини билдирди:
«Хуса, бу Жек! Тўй кунинг билан чин дилдан табриклайман, барча яхшиликларни тилайман», — деди у табассум билан. Бу самимий мурожаат футбол ишқибозлари учун ёқимли сюрприз бўлди ва жамоа ичидаги дўстона муносабатларни яна бир бор тасдиқлади.

Табриклар сафидан «Манчестер Сити» футболчиси ва Ҳусановнинг яқин дўсти сифатида тилга олинадиган Витор Рейс ҳам ўрин олди. У ҳам янги турмуш қурган жуфтликка эзгу тилакларини йўллади. Шунингдек, франциялик «Ланс» жамоасидаги собиқ жамоадошлари ҳам ўзбек футболчисини тўйи билан табриклашди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам тўй маросимида иштирок этиб, ўзининг марказий ҳимоячисини самимий муборакбод этди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг