locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” ва “Челси” Шомуродовнинг жамоадоши учун курашмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Сити” ва “Челси” Шомуродовнинг жамоадоши учун курашмоқда
ФОТО: Getty Images

Римнинг “Рома” клуби дарвозабони Миле Свилар ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Кўнур хабар бермоқда.

Манбага кўра, 25 ёшли сервиялик футболчига “Челси” ва “Манчестер Сити” қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, Свилар ҳали келажаги борасида қарор қабул қилмаган.

Маълумот учун, Свилар жорий мавсум барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 47 та гол ўтказиб юборди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 17 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг