locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» ва «Челси» Энсо Мареска учун товон пули миқдорини муҳокама қилмоқда

Аввалроқ мутахассис Пеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» ва «Челси» клублари Энсо Маресканинг трансфери учун тўланадиган компенсация миқдорини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда. Аввалроқ, мутахассис Пеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллаб, «шаҳарликлар» бош мураббийига айланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манба берган маълумотларга кўра, «Манчестер Сити» раҳбарияти товон пули борасидаги келишувга шу ҳафта ичида эришишга умид қилмоқда. Қайд этилишича, мураббий билан тузиладиган уч йиллик шартнома ҳали тўлиқ келишиб олинмаган, бироқ барча масалалар яқин кунларда ҳал этилиши лозим.

Айни дамда Маресканинг расман қачон тайинланиши, унинг мураббийлар штаби таркиби ва бошқа майда деталлар муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис 2024 йилнинг июнидан 2026 йилнинг январига қадар «Челси» клубини бошқарган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг