“Манчестер Сити” ҳужумчисини ижарага бериб юборди
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” ҳужумчи Дивин Мубамани “Сток Сити”га ижарага бериб юборди, дея хабар беради BBC.
20 ёшли Мубама ўтган мавсумда барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган (2 та ўйин ва 1 та гол асосий жамоада).
Transfermarkt портали футболчининг нархини 4 миллион еврога баҳоламоқда. Шунингдек, "Сток Сити" сафини "Плимут" сафида тўп тепган Украина терма жамоаси ҳимоячиси Максим Таловров ҳам тўлдирганини қўшимча қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Сток Сити" 2017-18 йилги мавсум якунларига кўра АПЛни тарк этганди.
Баҳром Бобонов
Редактор