«Манчестер Сити» Ҳусанов билан янги шартнома имзоламоқчи
Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан шартномани 2031 йилгача узайтириш арафасида турибди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” Ҳусанов билан музокараларни деярли якунлаган. Шунингдек, клуб бельгиялик ҳужумчи Жереми Доку билан ҳам 2031 йилгача амал қиладиган янги узоқ муддатли шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил январь ойида Франциянинг “Ланс” клубидан “Манчестер Сити” сафига қўшилган эди. Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи дастлаб клуб билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаганди. Энди эса клуб раҳбарияти унга яхшиланган шартлар асосида янги битим таклиф қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист