locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” тарбияланувчиси “Астон Вилла”га 35 миллион еврога ўтмоқда

Бирмингем клуби футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Саутгемптон” ҳимоячиси Тейлор Харвуд-Беллис фаолиятини “Астон Вилла”да давом эттиришга яқин. Бирмингем клуби футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Florian Plettenberg маълум қилди.

Манбага кўра, “Астон Вилла” ва “Саутгемптон” ўртасидаги музокаралар муваффақиятли якунланган. Трансфер суммаси бонуслар билан бирга 35 миллион еврога етади. Харвуд-Беллис янги клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.

24 ёшли ҳимоячи яқин вақт ичида тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. Шундан сўнг трансфер расман якунланади.

Маълумот учун, Тейлор Харвуд-Беллис “Манчестер Сити” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 48 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг