«Манчестер Сити» Савионинг нархини эълон қилди
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” клуби вингер Савионинг трансфер нархини эълон қилди. Бу ҳақда Globo Esporte нашри хабар берди.
Қайд этилишича, “Тоттенхэм” клуби Бразилия терма жамоасининг 21 ёшли вингери учун 43 миллион фунт стерлинг таклиф қилган, аммо “шаҳарликлар” кўпроқ маблағ олмоқчи.
Манчестер клуби футболчи учун бонуслар билан бирга 70 миллион евро олишни истамоқда. Айни дамда томонлар музокара олиб бормоқда.
Бразилиялик вингер ўтган ёзда “Манчестер Сити” сафига қўшилган. 2024/2025 йилги мавсумда у 29 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган, 8 ассист амалга оширган.
Баҳром Бобонов
Редактор