«Манчестер Сити» Родрини «Реал Мадрид»га сотмоқчи эмас — Скира
«Шаҳарликлар» 29 ёшли футболчи бўйича ҳеч қандай таклифни кўриб чиқишни режалаштирмаяпти.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола таянч яримҳимоячиси Родрини жамоанинг энг муҳим фигураларидан бири деб ҳисоблайди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира маълум қилди.
Манбанинг таъкидлашича, «шаҳарликлар» 29 ёшли испаниялик футболчи бўйича ҳеч қандай таклифни кўриб чиқмоқчи эмас. Гарчи сўнгги вақтларда Мадриднинг «Реал» клуби футболчига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, инглиз клуби уни сотишни мутлақо режалаштирмаяпти.
Маълумот ўрнида, Родри 2019 йилнинг ёзида Мадриднинг «Атлетико» клубидан 70 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтган эди. Тажрибали хавбек жорий мавсумда барча мусобақаларда 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Насрулло Каримов
Журналист