locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Родригони сотиб олмоқчи

Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» Родригони сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

“Реал” ҳужумчиси Родриго Гоэс Англия Премьер Лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Fichajes нашрининг ёзишича, бразилиялик футболчига “Манчестер Сити” жиддий қизиқмоқда.

Футболчи клуб бош мураббийи Хаби Алонсо билан муносабатлари ёмонлиги сабаб “Реал”ни тарк этиши мумкинлиги хабар қилинганди.

“Манчестер Сити” эса вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи. Лекин трансфер осонликча ҳал бўлмаслиги мумкин.

Родриго жорий мавсумда “Реал” сафида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма муаллифига айланган. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 90 миллион еврога баҳолаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг