«Манчестер Сити» Родриго учун қанча тўламоқчи экани маълум
Фото: Getty Images
“Реал” ҳужумчиси Родриго Гоес фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер ва журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб раҳбариятидан Родригонинг трансферини талаб қилган. Клуб эгалари ҳам ушбу фикрни қўллаб-қувватлаб, бразилиялик футболчи учун камида 100 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини билдирган.
Агар футболчининг ўзи жамоани тарк этишни истаса, “қироллик клуби” унга тўсқинлик қилмайди. Бироқ, клуб раҳбарияти 23 ёшли футболчи учун камида 100 миллион евро талаб қилмоқда.
Родриго ўтган мавсум “Реал” сафида жами 54 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 11 та голли узатма ёздириб қўйган.
Баҳром Бобонов
Редактор