locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Родрига янги шартнома таклиф қилди

Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» Родрига янги шартнома таклиф қилди
ФОТО: Getty images

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Родри билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Манбага кўра, 30 ёшли испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Шунга қарамай, унинг клубдаги келажаги ҳозирча тўлиқ аниқ эмас.

Аввалроқ Родри "Реал" (Мадрид)га ўтиш имконияти пайдо бўлса, уни рад этиш қийин бўлишини айтган эди. Бироқ ҳозирги вақтда мадридликлар уни трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Шу сабабли "Манчестер Сити" раҳбарияти тажрибали ярим ҳимоячига янги шартнома таклиф қилди. Янги битимнинг муддати ва молиявий шартлари ҳозирча ошкор қилинмаган.

Родри 2019 йилнинг июль ойидан буён "шаҳарликлар" сафида тўп суриб келмоқда. Ўшанда "Манчестер Сити" уни "Атлетико"дан 70 миллион еврога ўз сафига қўшиб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, Родри 2026 йилги жаҳон чемпионатининг энг қимматли футболчиси (MVP) деб топилган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг