«Манчестер Сити» Родрига ўринбосар топди
Клуб Бундеслигадан футболчи олиб келмоқчи.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” клуби испаниялик ярим ҳимоячи Родри учун муносиб ўринбосар қидирмоқда. Бунга футболчининг кўп жароҳат олиши ва аввалги спорт формасига қайтиши қийин кечаётгани сабаб бўлган.
CityXtra нашри тарқатган хабарга кўра, “шаҳарликлар” “Бавария” футболчиси Александр Павловични сотиб олмоқчи. Футболчининг иқтидори ва савияси Хосеп Гвардиола маъқул келган.
Павловичнинг “Бавария” билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Маълумот учун, Павлович “Бавария” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум мюнхенликлар сафида 6 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ёздириб қўйган. Transfermarkt портали Александрнинг қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист