\"Манчестер Сити\" Родрига ўринбосар сифатида \"Барселона\" футболчисини кўриб чиқмоқда
Инглиз клуби вазиятни кузатишда давом этмоқда, аммо ҳозирча томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланганига оид маълумот йўқ.
Фото: Getty Images
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Родри узоқ муддат сафдан чиқиши ва унинг келажаги борасидаги ноаниқлик фонида "Барселона" футболчиси Марк Касадони асосий номзодлардан бири сифатида кузатмоқда. 22 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Пеп Гвардиола жамоаси учун потенциал ўринбосар сифатида баҳоланмоқда.
Хабарларга кўра, "Барселона" аввалроқ Касадони сотишга тайёр эди. Бироқ Френки де Йонгнинг жароҳати сабаб клубнинг режалари ўзгарган ва каталонияликлар футболчини сақлаб қолиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Шу сабабли "Манчестер Сити" учун бу трансфер осон кечмаслиги мумкин. Инглиз клуби вазиятни кузатишда давом этмоқда, аммо ҳозирча томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланганига оид маълумот йўқ.
Насрулло Каримов
Журналист