locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” Родри учун талаб қилаётган суммани белгилади

Англия клуби 30 ёшли испаниялик футболчини 60–70 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес ёзги трансфер ойнасида “Барселона”га ўтиши мумкин.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, Англия клуби 30 ёшли испаниялик футболчини 60–70 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Манбада қайд этилишича, Родри “Барселона” билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Аввалроқ ярим ҳимоячи “Реал Мадрид”га ўтиш вариантини рад этгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

Шу билан бирга, “Барселона” ҳозирча Родри учун 45 миллион евродан бироз кўпроқ маблағ таклиф қилишга тайёр экани айтилмоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Ўтган мавсумда Родри барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг