locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Родри ўрнига «Рома» ярим ҳимоячисини олиб келмоқчи

Англия клуби 25 ёшли француз футболчисини ёзда жамоани тарк этган Родри ва Тижжани Рейндэрс ўрнини тўлдириши мумкин бўлган вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» «Рома» ярим ҳимоячиси Ману Конега қизиқиш билдираётгани хабар қилинмоқда. Daily Mail нашри маълумотига кўра, Англия клуби 25 ёшли француз футболчисини ёзда жамоани тарк этган Родри ва Тижжани Рейндэрс ўрнини тўлдириши мумкин бўлган номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, «Рома» Коне трансфери учун тахминан 60 миллион евро талаб қилмоқда. Бу сумма «Ал-Қодисия» Рейндэрс учун тўлаган маблағга яқин ҳисобланади. Ҳозирча «Манчестер Сити» томонидан расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ.

Конега бошқа Англия клублари ҳам қизиқиш билдирган. Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ҳам француз ярим ҳимоячисининг трансфер имкониятини ўрганаётгани хабар қилинган эди. Коне Франция терма жамоаси сафида ҳозиргача 19 та учрашувда майдонга тушган.

Маълумот учун, Ману Коне ўтган мавсум «Рома» сафида барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган. Унинг Рим клуби билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади, Transfermarkt эса футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг