locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Родри билан шартномани узайтиради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» Родри билан шартномани узайтиради
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” клуби испаниялик ярим ҳимоячи Родрига 2029 йил ёзигача амал қиладиган янги шартнома таклиф этишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, 29 ёшли футболчининг клуб билан ҳозирги шартномаси 2026/27 йилги мавсум охиригача амал қилади. Бироқ “шаҳарликлар” жамоанинг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланган Родрини узоқ муддат таркибда сақлаб қолишни мақсад қилган.

Родри “Манчестер Сити” сафида 2019 йилдан буён ҳаракат қилмоқда. Ўтган мавсумда у атиги 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлди. У тиззасидан олган жароҳат сабабли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Transfermarkt порталининг маълумотига кўра, Родрининг ҳозирги қиймати 110 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг