«Манчестер Сити» Родри бўйича «Барселона»нинг таклифини рад этди
«Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячи Родри бўйича «Барселона»дан тушган дастлабки таклифни рад этди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ўзининг X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, каталонияликлар 30 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи учун тахминан 45 миллион евро таклиф қилган. Бироқ «шаҳарликлар» футболчини камида 75 миллион еврога баҳоламоқда.
Хабар қилинишича, «Барселона» яқин вақт ичида яхшиланган таклиф билан яна музокараларга қайтишни режалаштирмоқда ва трансфернинг амалга ошишига оптимистик руҳда қарамоқда. Шунингдек, Родри шахсий шартнома шартлари бўйича каталонияликлар билан келишувга эришгани айтилмоқда.
2025/2026 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумида Родри 21 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.