locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” Рейндрс учун “Милан”га қанча тўламоқчилиги маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Сити” Рейндрс учун “Милан”га қанча тўламоқчилиги маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Милан” ярим ҳимоячиси Тижани Рейндрс учун илк расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, “шаҳарликлар” Рейндрс учун “россонерилар”га 60-65 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Манбага кўра, “Сити” футболчига ҳар бир мавсум учун 8 миллион евро маош билан 2030 йилгача шартнома таклиф қилишга тайёр. Бироқ, “Милан” раҳбарияти Рейндрс учун камида 80 миллион евро олишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, голландиялик ярим ҳимоячи якунланган мавсум барча турнирларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг