locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” Рейдерс учун нарх белгилади

Англия клуби футболчини ўтган ёзда “Милан”дан 55 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Тижжани Рейдерс ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

TEAMtalk маълумотига кўра, “Ноттингем Форест” 28 ёшли нидерландиялик футболчини ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.

Манбада қайд этилишича, “Манчестер Сити” Рейдерс бўйича тахминан 70 миллион евролик таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Англия клуби футболчини ўтган ёзда “Милан”дан 55 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Рейдерс “Манчестер Сити” сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳозирча “Ноттингем Форест” томонидан расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг