«Манчестер Сити» Педру Нету учун 82 миллион евролик трансфер тайёрламоқда
«Манчестер Сити» клуби «Челси» қанот ҳужумчиси Педру Нетуни ўз сафига қўшиб олиш учун расмий таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 26 ёшли португалиялик вингерни тахминан 82 миллион еврога баҳолаган.
Хабар қилинишича, «Манчестер Сити» Нету трансфери учун Италиянинг «Милан» клуби билан рақобат қилмоқда. Миланликлар португалиялик футболчини жамоа етакчиларидан бири Рафаэл Леаунинг эҳтимолий кетиши ўрнини тўлдирувчи асосий номзод сифатида кўрмоқда.
«Шаҳарликлар»нинг ушбу трансферга қизиқиши бош мураббий Энцо Маресканинг хоҳиши билан янада кучайган. Италиялик мутахассис аввалроқ «Челси»да ишлаган вақтда Педру Нету билан ҳамкорлик қилган ва унинг салоҳиятини яхши билади.
Педру Нету ўтган мавсум барча мусобақаларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 10 та голли узатма муаллифи бўлди.
Футболчининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати ҳозирда 60 миллион еврони ташкил этади.