“Манчестер Сити” Педро Нетў учун “Ал-Ҳилол” билан курашади
“Челси” ўз футболчисини тахминан 82 миллион еврога баҳоламоқда.
Фото: Getty Images
“Челси” ҳужумчиси Педро Нетў ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартирадиган футболчилардан бирига айланиши мумкин. Португалиялик футболчига “Манчестер Сити” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клублари катта қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.
“Манчестер Сити” 26 ёшли Нетўни “Тоттенхэм”га ўтиши яқин бўлган Савио ўрнини босиши мумкин бўлган футболчи сифатида кўрмоқда. Шу боис “шаҳарликлар” португалиялик вингер трансферини амалга ошириш имкониятини ўрганмоқда.
“Челси” ўз футболчисини тахминан 82 миллион еврога баҳоламоқда. Агар Нетў “Манчестер Сити”га ўтса, у аввал “Челси”да бирга ишлаган Энцо Мареска билан яна ҳамкорлик қилади.
Маълумот учун, Педро Нетў 2025/26 йилги мавсумда “Челси” сафида барча мусобақалар доирасида 52 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 10 та голли узатма амалга оширган.
Насрулло Каримов
Журналист